Indorama Ўзбекистонда ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича корхона очади

Дата: 08:45, 03-01-2017.

Тошкент. 3 январ. ЎзТАГ – Сингапурнинг Indorama компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда Indorama Kokand Fertilizers янги қўшма корхонасини яратиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Янги қўшма корхонада хорижий инвесторнинг улуши 75%ни ташкил қилади. Қолгани Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига қарашли бўлади. Корхона Қўқон суперфосфат заводи базасида яратилади ва замонавий технологиялар бўйича минерал ўғитлар ишлаб чиқаради”, - деб таъкидлашди ширкат матбуот хизматида.

Лойиҳада ишлаб чиқаришга янги технологияларни жалб қилиш ва модернизациялаш билан бир қаторда фосфат дикальций, калий сульфат ва азотнокислотали калий каби янги турдаги минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. 

Қиймати $80 млндан ортиқ бўлган лойиҳа 5 йил давомида, босқичма-босқич амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: