“InFinBank” ўзбек банки ва ОТБ келишув имзоладилар

Дата: 15:49, 11-07-2017.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Тошкент шахрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва “Invest Finance Bank” (“InFinBank”) ўртасида савдо йўналиши бўйича ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдони молиялаштириш дастури асосида Осиё тараққиёт банки давлатимиз тижорат банклари билан муваффақиятли ҳамкорлик олиб бормоқда. Дастур доирасида Ўзбекистонда савдони қўллаб қувватлашга қаратилган умумий қиймати $1,3 млрдга тенг булган 467 шартнома молиялаштирилди.

“Осиё тараққиёт банки савдони молиялаштириш дастурига киритилганлигимиз, бизга хусусий секторни қўллаб қувватлашга, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишимизга имкон яратади”, - деб ҳисоблайди “InFin Bank” АТБ бошқаруви раиси Зикирилло Абдуллаев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: