“InFinBank” ўзбек банки янги интернет-банкинг тизимини ишга туширди

Дата: 19:31, 30-07-2016.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – “InFinBank” ўзбек акционерлик тижорат банки 25 июлдан бошлаб мижозлари учун “InFinOnLine-24” янги интернет-банкинг тизимини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан маълум қилишларича, янги тизимга қатор имкониятлар қўшилган. Хусусан, бюджет ва ғазначилик тўловлари бўйича маблағ олувчининг ҳисоб рақами кўрсатилган катакча, шунингдек, Марказий банк маълумотномасидан ҳисоб рақамларини қидириш ва танлаш имконияти яратилган.
Тизим рус, ўзбек ва инглиз тилларида ишлайди.
Шунингдек, SMS ёки Email орқали паролни тиклаш, “Email хабарчи” ва “SMS хабарчи” хизматларини қўшиш/ўчириш, хужжатни мустақил ўчириш, чоп қилиш ва Word, Excel, PDF, RTF ва HTML шаклида сақлаш имкониятлари яратилган.
Тизимга иш ҳақи бўйича ведомостни жўнатиш имконияти киритилган, дастур интерфейси яхшиланган, тизимдаги маълумотларни фильтрлаш вазифаси ҳам янгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: