InFinBank ўзбек банкининг бош идораси Тошкентнинг бошқа туманига кўчди

Дата: 19:00, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – InFinBank ўзбек банкининг бош идораси Тошкентнинг бошқа тумани – Шайҳонтоҳур туманидан Миробод туманига кўчди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк хабарида айтилишича, 21 ноябр кунидан эътиборан банкнинг бош офиси Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинога кўчиб ўтди.

“Агарда Сизда янги Бош офисимиз биносини топишда ёки бу манзилга етиб келишда қийинчиликлар пайдо бўлса, у ҳолда Сиз Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 18-б уй манзилида жойлашган (собиқ Бош офис) бинога ташриф буюрсангиз, Бизнинг ходимлар Сизни янги Бош офис биносига етказиб қўйишади. Қатновлар ҳар 30 дақиқада амалга оширилади”, - деб хабар қилади “InFinBank” матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, "Invest Finance Bank” акционерлик тижорат банки Ўзбекистон Марказий банкининг 2014 йил 20 сентябрдаги 75-сонли лицензияси асосида фаолият юритади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: