Инглиз нашриётида Самарқанд ошхонаси ҳақида китоб чоп этилди

Дата: 10:23, 07-07-2016.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 2016 йил июнда “Kyle Books” инглиз нашриётида “Самарқанд. Марказий Осиё ва Кавказ таом ва афсоналари” китоби чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар беришларича, бир неча асрлар давомида турли этник гуруҳлар Самарқандда яшаб ўтганлар, бир-бирлари ошхоналарига таъсир қилиб, тажриба алмашганлар, бир-бирларида ўз изларини қолдирганлар.

Китобда ўзбек, тожик, рус, турк, корейс, кавказ ва яҳудий ошхоналарининг таомлари тақдим этилган.

Нашрда жамланган 100 ортиқ таом рецептлари орасида ҳудудда кенг тарқалган инглиз, ўрикли-ясмиқли шўрва, ўткир томатли соусдаги чапли кабоблари, зирк, анор ва беҳили Рош а-Шана палови, черника шарбатли кефирли қуймоқлар каби антиқа номли тансиқ таомлар, турли нон турларини тайёрлаш усуллари мавжуд.

Китобнинг 244 бетида йўл таассуротлари ва Ғарбда кам маълум бўлган, лекин уй бекалари учун моҳирона мосланган таом рецептлари тақдим қилинган.

Эслатиб ўтамизки, “Kyle Books” инглиз нашриёти пазандалик нашрлари ва турли мамлакатлар овқатларини тайёрлаш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: