Инглиз тилини билиш ўзбекистонликларга ишга киришга ёрдам беради

Дата: 09:27, 09-04-2018.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Чет тиллар бўйича Lang.uz ўзбек портали ўз дарслари мавзуларини тўлдиришни давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Энди инглиз тилидаги сўз ва иборалар тўпламига биринчи иш куни билан, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий ҳунармандчилиги билан боғлиқ сўзларни қўшиш мумкин.

UZINFOCOM марказининг хабар қилишича, хусусан, дарсдан ўтган ҳолда иш фаолиятини бошлаш билан боғлиқ сўзлар ва ибораларни билиб олиш, уларнинг талаффуз қилинишини эшитиш, сўнгра дарс қандай ўзлаштирилганини текшириш мумкин.

Ташкилотчилар бу ишга жойлашишида ёрдам бериши ва умуман инглиз тилим бўйича билимларни тўлдириши мумкин деб ҳисоблайдилар.

Эслатиб ўтамизки, Lang.uzда ижтимоий ҳаётнинг кўплаб йўналишлари, масалан, байрамлар ва бошқалар бўйича мавзувий дарслар мавжуд.

Дарслар сони жами 91та.

Дарсларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш зарур (ID.UZ орқали), бу эса баллар йиғишга ва фойдаланувчилар рейтингида қатнашишга имкон беради.

Сурат манбаи: https://lenta.ru/news/2014/10/02/investment/

Янгилик билан ўртоқлашиш: