Инха Университети илк марта 99 талабани Корея Республикасига ўқишга жўнатди

Дата: 08:21, 28-06-2017.

Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) биринчи маротаба “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетининг 99 нафар талабасини Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таҳсил олишни давом эттириш мақсадида ўқишга жўнатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Жанубий Кореядаги Инҳа университети 2018 йилга қадар IUT талабаларини бир академик йил давомида Инчхонда таҳсил олишлари лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишиб олишди. Яъни, IUT талабалари бир академик йил давомида Корея Республикасидаги етакчи университетлардан бирида таълим олиш имкониятига эга бўлишади.

Ўқиш 2017 йилнинг 28 июнида бошланиб, декабрь ойида якунланади. Таълим олиш жараёни давомида улар мамлакатнинг диққатга сазовар жойлари ҳамда корейс халқининг маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: