Инха Университети маъмуриятига ходимлар ишга олиниши ҳақида эълон қилинди

Дата: 17:17, 23-05-2014.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Корея Инха Университетининг Тошкент филиали маъмурияти ходимларни ишга олиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўқув юрти сайтига асосланган ҳолда.
Олий ўқув юртига инглиз тилида эркин гаплаша оладиган, компьютердан яхши фойдалана оладиган ҳамда ОЎЮ иш тажрибасига эга бўлган икки ходим зарур.
Университет маълумотларига кўра, аризалар 22-27 май орасида қабул қилинади ва 3 июнга қадар кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамизки, Инха университети Ўзбекистон Президентининг “Тошкентда Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан очилмоқда. Ўқув юрти халқаро стандартлар асосида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадларида ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: