Инха Университети талабаси Францияга саёҳатни ютиб олди

Дата: 11:22, 24-03-2016.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инха университетининг (IUT) биринчи босқич талабаси Нодира Ҳошимова Un mois en France (Францияда бир ой) танловида биринчи ўринни қўлга қиритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, тўлиқ француз тилида ўтказилди. Биринчи босқичда иштирокчилар ёзма имтиҳон топширдилар ва унинг натижасига кўра беш нафар иштирокчи якуний босқичга йўл олдилар. Тошкент шаҳридаги Инха университетининг (IUT) биринчи босқич талабаси Нодира Ҳошимова барча имтиҳонларни муваффақият билан топширди ва танловда биринчи ўринни эгаллади”, - деб таъкидланади университет матбуот хизмати хабарида.

Танлов қоидаларига кўра, у Францияга 2016 йил июл ойида бориши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ушбу танлов Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Lions clubs de France халқаро француз марказлари томонидан ҳамкорликда Франкофония байрами доирасида ташкил этилди. Танлов ўзбекистонлик француз тилида сўзлашувчи 18-25 ёшли талабалар орасида ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: