Инха Университетида болалар учун мобил иловаларни дастурлаш курси очилди

Дата: 11:00, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инха университетида (IUT) 11 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар учун мобил иловаларни яратиш бўйича янги курс очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таълим муасаси матбуот хизматининг хабарига кўра, IUT ўтган йилнинг ёзида болаларни визуал дастурлашга ўргатиш мақсадида Codecraft лойиҳасини очган эди. Курслар давомида болалар Scratch 2 тили асосида дастурлашни ўзлаштирадилар. Яқинда эса IUT болаларни дастурлашга ўргатишни янада чуқурлаштириш учун Advanced Scratch 2 курсини очди. Унда 15 бола таҳсил олмоқда.

Янги курс Codecraft лойиҳасининг давоми бўлибгина қолмай, уни янги босқичга олиб чиқади. Курс давомида болалар Android платформасида мобил иловаларни дастурлашни ўрганадилар.

Codecraft лойиҳаси раҳбари Фарҳод Мусаев сўзларига кўра, янги курс болаларни дастурлаш асослари ва ижодий ёндошувни ўргатишга йўналтирилган. Курсда олган билимлари асосида бошқа исталган дастурлаш тилларини енгил ўрганиш имкониятига эга бўладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: