Инха Университетида инновацион суғурта марказини очиш режалаштирилмоқда

Дата: 12:17, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) билан ҳамкорликда инновацион суғурта марказини ташкил этишни режалаштирмоқдалар. Бундай марказни очиш мақсадида томонлар англашув меморандумини имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги лойиҳа IUT талабаларининг турли технологиялар ва дастурлардан фойдаланган ҳолда суғурта бизнесининг турли йўналишлари учун дастурлашга боғлиқ кўникмаларини янада яхшилашга имкон беради.

Мемораднум доирасида “Кафолат суғурта компанияси” АЖ суғурта компаниясининг фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлган IUT талабаларининг махсус дастурлари, дастурий маҳсулотлари ва ечимларини кўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамизки, “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети муваффақиятли ҳамкорлик амалиётига эгалар. 2016 йилда томонлар талабалар ўртасида суғурта компаниясининг мобил иловасини тайёрлаш бўйича танлов ўтказган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: