Инха университетидаги қизиқарли математика фестивалига 5 мингдан зиёд киши ташриф буюрди

Дата: 16:15, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инха университетида (Inha University in Tashkent – IUT) ўтказилган биринчи “Ажойиб математика” илмий-амалий фестивали якунига етди. Унга уч кун давомида 5 мингдан зиёд 3 ёшдан 80 ёшгача бўлган болалар ва катталар ташриф буюрдилар , деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Уч кун давомида фестивалда 5 мингдан зиёд киши иштирок этди. Фестиваль муваффақиятини иштирокчилар қолдирган шарҳларидан ҳам билиб олиш мумкин. Ўйлайманки, ниятимизга эришдик”, - деб таъкидлади профессор IUT Парк Женам.
“Фестиваль учун катта раҳмат! Болалар ва ҳатто катталарга ҳам фойдали бўлди”, - деб ёзиб қолдирди иштирокчилардан бири махсус стендда.
Университет маълумотларига кўра, фестивалда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Жанубий Кореядан 20 нафар математика ўқитувчиси ташриф буюрди.
Фестиваль доирасида 20 математик стендлар тақдим этилди. Болалар тадбир доирасида турли геометрик фигуралар ҳам ясашди ва математик танловларда иштирок этдилар. Танлов ғолибларига совғалар топширилди.
Фестивалнинг фахрли меҳмони, Жанубий Кореялик профессор Хун Чанг гиперкуб ва кундалик ҳаётимиздаги математика мавзуида бир неча маърузалар ўтказди ва оддий мисолларда математика билан кундалик ҳаётда қандай муносабатга киришишимиз ҳақида сўзлаб берди.
ЎзТАГ олдин маълум қилгани каби, фестивал доирасида мактаб, лицей ва коллеж математика ўқитувчилари орасида ўтказилган конкурс ғолиблари ҳам тақдирланди.
Эслатиб ўтамизки, “Ажойиб математика” илмий-амалий фестивали 6-8 январ кунлари Тошкентдаги Инха университетида бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: