Инха Университетининг профессори инженерлик таълими соҳасидаги катта хизматлари учун мукофот олди

Дата: 09:28, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг “Компьютер инжиниринг” факультети профессори доктор Абдул Раҳим Носир нуфузли халқаро “Great Achievers Award for excellence in engineering education” (Муҳандислик таълими соҳасидаги юксак натижалар учун мукофоти) мукофотини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

ОТМ маълумотига кўра, тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 10 февраль куни Бангкок (Таиланд) шаҳрида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга йўналтирилган ютуқларни тарғиб қилиш бўйича семинар доирасида ўтказилди.

Доктор Абдул Раҳим Носирга мукофотни қиролича Изабелла Лаффорг, Таиланднинг собиқ Бош вазир ўринбосари Корн Даббаранси, Ҳиндистоннинг собиқ Элчиси доктор В.Б.Сони ва Таиланднинг Қонунчилик палатаси маслаҳатчиси Прем Пиясачадешлар топширишди.

Малумот ўрнида, Абдул Раҳим Носир 30 йил давомида дунёнинг турли университетларида инжиниринг фанидан сабоқ беради. У турли нуфузли мукофотлар эгаси ва турли халқаро ташкилотлар аъзосидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: