Инсульт ўтказган ҳар 8-ўзбекистонлик ногирон бўлиб қолмоқда
Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йилига 60 мингдан зиёд инсультлар рўйхатга олинади, айни пайтда оламдан ўтиш ҳолатлари 17,3%, ногиронлик ҳолатлари 83,8% ташкил қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар Тошкентда бугун бўлиб ўтган шифокорлар конференцияси доирасида келтирилди.
Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, “Хроник томир-мия етишмовчилигини диагностика қилиш ва даволашнинг баъзи масалалари” номли конференцияда Италия, Россия, Озарбайжон ва Туркиялик 200 атрофида мутахассислар иштирок этдилар.
Мутахассисларнинг таъкидлашларига кўра, инсультнинг салбий оқибатлари сифатида ушбу хасталикнинг кеч аниқланиши ва аҳолининг бу ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигини кўрсатиш мумкин. Шунингдек, инсультни даволашга ихтисослашган шифокорлар - невролог, кардиолог ва офтальмологларнинг ҳам етарлича маълумотга эга эмаслиги ҳам жиддий муаммолардан биридир.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб Ўзбекистон аҳолиси сони 30,401 млн кишидан ошиқни ташкил қилади.