Интернет билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонда ноябр охиригача давом этади

Дата: 13:28, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Интернет билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонда ноябр охиригача давом этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбектелеком" АК ҳамкорлари тармоғида ишлар олиб борилиши муносабати билан 2015 йил 30 ноябрга қадар тақдим этилаётган Интернет хизматлари сифати пасайши мумкин. Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин юқоридаги муаммолар муддати август, сентябр ва октябр охиригача чўзилган эди.

Ушбу муаммолар натижасида мамлакатдан ташқарида жойлашган сайтларга вақтинчалик кириб бўлмаяпти, Skype ва бошқа шу каби дастурлар ҳам яхши ишламаяпти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: