Интернет-фирибгарлар яна Beelineнинг Ўзбекистондаги абонентларига спам жўната бошладилар

Дата: 12:14, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Beeline савдо белгии остида ишловчи Unitel алоқа оператори ўз абонентларини спам-хабарлар тарқатилиш ҳолатлари ҳақида огоҳланирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Спам ҳабарлар Skype интернет-мессенжери орқали рўйҳатдан ўтган фойдаланувчилар номидан келиб тушмоқда. Мазкур хабарда видео кўриш учун ҳавола бўлиб, у орқали вирусли қўшимча дастур ўрнатиб олиш таклифи келади. Шунга ўхшаш хабарлар олсангиз, ҳаволани очмасдан ўз уяли мосламангиздан хабарни ўчириб ташлашингизни тавсия қиламиз”, – деб таъкидлашди мобиль алоқа оператори матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон республикаси ҳудудида Beeline бренди остида ишловчи “Unitel” МЧЖ 1996 йилда ташкил этилган. Компания 2006 йилдан бери шу ном остида ишлаб келади.

2014 йил натижалари бўйича компания абонентларининг сони 10 593 000 кишини ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: