Интернет-кафелар log-файлларни уч ой сақлаши лозим бўлади

Дата: 20:02, 31-03-2014.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарорига мувофиқ, интернетга чиқиш пунктлари ташриф буюрилаётган сайтларнинг log-файлларини уч ой давомида сақлашлари лозим бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жорий йилнинг 31 мартидан кучга кирувчи низом тижорат мақсадларида интернетга чиқиш хизматлари кўрсатувчи интернет-провайдерларга тааллуқли. Низомда интернетдан жамоат фойдаланиш жойларига талаблар кенгайтирилган. Хусусан, улар кўпқаватли уйларнинг подвал ва ярмимподвал ерларида жойлишиши таъқиқланган.
Бундан ташқари, бу жойларда фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиши лозим.
Хужжатда кўрсатилишича, қабул қилинган ўзгартишлар “интернетдан жамоат фойдаланиш жойлари фаолиятини ташкил қилишдаги салбий фактларнинг олдини олишга” қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: