Интернетда Ўзбекистон ТИВ ШҲТ раислигига бағишланган сайтининг инглиз тилидаги версияси очилди

Дата: 22:53, 30-12-2015.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ веб-саҳифасининг “Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга 2015-2016-йиллардаги раислиги” деб номланган махсус қисми инглиз тилида эътиборингизга тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ маълум қилишларича, олдин ушбу бўлим ўзбек ва рус тилладида мавжуд эди.

Махсус “Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга 2015-2016-йиллардаги раислиги” деб номланган бўлими яратилгани ҳақида млк маротаба 3 декабрда маълум қилинган эди. Ўшанда ШҲТ расмий тиллари бўлган хитой ва инглиз тилларидаги бўлим тайёрланаётгани ҳақида маълум қиланган эди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига амалдаги раислиги доирасида ШҲТ, унинг низомий органлари ва бошқа тузулмалари фаолияти ҳамда қабул қилинган қарорлар билан жамоатчиликни яқиндан таништириш режалаштирилмоқда. Ҳозирги вақтда махсус қисмда ишлар учта тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари тотонидан 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилот.

Янгилик билан ўртоқлашиш: