Интернетда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexiaнинг янги модели нархларига доир маълумот пайдо бўлди

Дата: 16:33, 31-05-2016.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Интернетда Ўзбекистонда ўтган жума куни тақдимоти бўлиб ўтган Nexia автомобилининг янги модели нархларига доир маълумот пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳига асосланган ҳолда.

Эълон қилинган прейскурантга кўра, янги авлод Chevrolet Nexia автомобили - Nexia-3нинг улгуржи баҳоси стандарт модификация учун 35,8 млн сўм, яримлюкс версия учун 38,7 млн сўм ва тўлиқ люкс версия учун 44,1 млн сўм қилиб белгиланган.

Чакана нархлар эса стандарт модификация учун 47,7 млн сўм, яримлюкс учун 51,4 млн сўм, люкс версия учун 58,6 млн сўм қилиб ўрнатилган.

Эслатиб ўтамизки, “В” тоифасидаги седан T250 платформаси асосида ишлаб чиқарилиб, 2008 йилдан бери GM-Uzbekistan заводида йиғилаётган Nexia 2 модели ўрнини эгаллайди. Янги Nexia модели (ташқи бозорларда – Ravon 2) нафақат Ўзбекистон ва МДҲда, балки Яқин Шарқ ва Африка бозорларида ҳам сотилади.

Эски N150дан фарқли равишда янги модель ABS тизими ва ҳайдовчи хавфсизлик ёстиқчаси, сиғими 1,5 литрга тенг, 16 клапанли 109 от кучига эга бензинли двигатели ва беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси билан таъминланган. Автомобиль 11 турли рангларда (шундан 4 таси янги ранглар) сотувга чиқади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: