"Invest in Tashkent Region" халқаро форуми якунлари бўйича $1 млрдлик битимлар имзоланди

Дата: 14:35, 28-10-2019.

Тошкент. 28 октябрь. ЎзТАГ – "Invest in Tashkent Region" халқаро форуми якунлари бўйича $1 млрдлик битимлар имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"25-26 октябрь кунлари Нурафшонда " Invest in Tashkent Region " (IITR, "Тошкент вилоятига инвестиция қилиш") халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. (...) Форум якунида $1 млрдлик битимлар имзоланди", - дейилади Савдо-саноат палатаси (ССП).матбуот хизмати хабарида

Қайд этилганидек, инвестфорум 40 дан ортиқ мамлакатдан, жумладан, ҳукумат делегациялари, институтционал инвесторлар ва бизнес вакиллари, жумладан, Бутунжаҳон банки (ББ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва бошқа мамлакатлардан 300 нафар меҳмонни жамлади.

Тадбир дастурида шўъба мажлислари бўлиб ўтди, шунингдек, иштирокчилар эътиборига вилоятда фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчилар, фойдаланилмаётган ва фойдаланишга тайёр саноат биноларининг инвестиция лойиҳалари тақдим этилди.

Шунингдек, B2B-учрашув бўлиб ўтди, унда турли компаниялар, бошқарув органлари вакиллари бир-бирининг лойиҳалари ҳақида кўпроқ маълумот олишди.

Сурат манбаи: chamber.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: