“Ипак йўли” банки дивидендлар тўлашга 501,4 млн сўм ажратди

Дата: 16:23, 04-04-2014.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ – “Ипак йўли” акционерлик тижорат банки дивидендлар тўлашга 501,4 млн сўм ($221,6 минг) ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу ҳақида банк Кузатув кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
2008 йилда чиқарилган фоизли, субординацияли облигациялар эгалари 27,12 минг сўм ёки йилига 11% даромад оладилар. Бундай облигациялар сони 3,2 мингта.
2010-2012 йиллардаги исми кўрсатилган корпоратив облигациялар бўйича дивидендлар битта акцияга 24,65 минг сўмни ташкил этди (йилига 10%). Бундай акциялар сони 15 мингта.
2 минг дона исми кўрсатилган корпоратив облигацияларнинг эгалари эса йилига 9% даромад оладилар. Дивидендлар миқдори 22,2 минг сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: