“Ипак йўли” туризм халқаро университети Индонезия университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Дата: 19:40, 25-04-2019.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм халқаро университети Индонезия университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот хизмати маълумотларига кўра, 23 апрель куни Самарқанд ёшлар марказида Индонезиянинг Bali International School of Tourism, Muhammadiyah University «PROF. Dr. Hamka», Jakarta, Dian Nusatra University, Muhammadiyah University (Sumatra), Bhayangkara University, Borobudur University каби 13 та олий таълим муассасаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

“Тадбир давомида “Ипак йўли” туризм халқаро университети ва Индонезиянинг 13 олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, таълим, фан ва технологияларни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида туризмни ривожлантиришга хизмат қиладиган бошқа соҳаларда академик алмашишга кўмаклашиш мақсадида имзоланди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: edu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: