“Ипак Йўли” ўзбек банки беш облигациялар эмиссияси бўйича дивидендлар тўлашга 562,8 млн сўм йўналтирди

Дата: 17:50, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – “Ипак Йўли” ўзбек акционерлик инновацион тижорат банки (АИТБ) беш облигациялар эмиссияси бўйича дивидендлар тўлашга 562,8 млн сўм йўналтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дивидендлар тўлаш молия муассаси кузатув кенгаши қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Облигацияларнинг умумий сони 22,6 минг дона.

2-, 3- ва 4- облигация эгалари ҳар бир қимматли қоғоз учун 25,2 минг сўмдан олдилар (ёки йилига 10%), 1-эмиссия бўйича акция эгалари битта акцияга 27,7 минг сўмдан (ёки 11%), 5-эмиссия акциялари эгалари эса 22,7 минг сўмдан (ёки 9%) даромад олдилар.

Эслатиб ўтамизки, “Ипак Йўли” АИТБ 1990 йилда таъсис қилинган.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: