“Ипак Йўли” ўзбек банки беш облигациялар эмиссияси бўйича тўловларга 562,8 млн сўм ажратди

Дата: 17:52, 07-10-2014.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – “Ипак Йўли” Акционерлик инновация тижорат банки беш облигациялари эмиссияси бўйича дивидендлар тўлашга 562,8 млн сўм йўналтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2-, 3- ва 4-эмиссия облигациялари эгалари ҳар бир қимматли қоғозга 25,2 минг сўмдан олдилар. 1-облигация эмиссияси эгаларига эса 27,7 минг сўмдан, 5-эмиссия бўйича 22,7 минг сўмдан берилади.

Даромадлар тўлаб бериладиган қимматли қоғозларнинг умумий сони 22,6 минг дона.

Эмитент қимматли қоғозлари бўйича даромадлар 2014 йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича тўлаб берилмоқда.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: