“Ипотека-банк» корпоратив облигациялари бўйича 11% тўлаб беради
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Акционерлик тижорат “Ипотека-банк” корпоратив облигациялар бўйича 11% дивидендлар тўлаб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Қимматли қғозлар бозорини мувофиқлаштриш ва ривожлантириш маркази томонидан эълон қилинди.
Дивидендларни тўлашга банк томонидан 137,12 млн сўм ($60,6 минг) ажратилган. Ушбу маблағ 500 дона исми кўрсатилган фоизли корпоратив облигациялар орасида тақсимланган. Дивидендлар суммаси 274,25 минг сўм ёки йилига 11%.
Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича даромадлари пул маблағлари билан 2014 йил 10 апрелга қадар тўлаб бериладиди.