“Ипотека-банк” ўзбек банки меҳнат муҳожирлари учун $1000гача бўлган миқдорда кредитлаш тизимини ишга туширади
Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – “Ипотека-банк” ўзбек банки меҳнат муҳожирлари учун $1000гача бўлган миқдорда кредитлаш тизимини ишга туширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк матбуот хизматига таянган ҳолда.
Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки меҳнат муҳожирлари учун $1000гача бўлган миқдорда кредитлаш тизимини йўлга қўяди. Ушбу маблағлар вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган меҳнат муҳожирларининг ҳаражатларини қоплашга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамизки, олдинроқ меҳнат муҳожирларига МДҲ бўйлаб йўналишлардаги авиа ва темирйўл чипталари учун 20% чегирмалар берилган эди.
Сурат манбаи: http://brbook.uz/ru/ipoteka-bank-golovnoy-ofis-1/