“Ипотекабанк” жорий йилнинг икки ойида кичик бизнесга 91,5 млрд сўмлик кредитлар ажратди

Дата: 12:07, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида “Ипотекабанк” акционерлик тижорат банки кичик бизнес ривожига жами 91,5 млрд сўмлик кредитлар ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк раиси ўринбосари Шоҳрух Шоаҳмедовнинг яқинда айтган сўзларига асосланган ҳолда.
Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб банк кичик бизнеснинг она ва болаларга тиббиёт хизматлари кўрсатиш бўйича лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратишни режалаштирмоқда. Айни пайтда ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаси Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида бўлади.
Кредит миқдори эса энг кам иш ҳақи миқдорининг 2 минг бараваригачани ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: