Қирғиз бош вазири Сапар Исаков Тошкентга МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари саммитига учиб кетмоқда
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков Тошкентга ишчи ташрифи билан учиб кетмоқда. Бу ҳақида ҚирТАГ бош вазир ўринбосари Дуйшенбек Зилалиевнинг парламент мажлисидаги сўзига асосланган ҳолда хабар берди.
“Қирғизистон бош вазири Тошкентга ишчи ташрифи билан учиб кетмоқда”, - деди
Зилалиев вазирлар маҳкамаси раҳбарининг Жогорку Кенеш мажлисида йўқлигини изоҳлаган ҳолда. Мажлисда депутатлар келаётган куз-қиш мавсумига тайёргарликни муҳокама қилдилар.
Сапар Исаков Ўзбекистон пойтахтида 2 кун бўлади ва бу ерда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари саммитида қатнашади.
Олдин хабар қилингани каби, МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилиши Тошкентда илк марта 3 ноябр куни бўлиб ўтади.