Қирғиз бош вазири Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги мавжуд келишувлар миқдорига баҳо берди
Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Қирғиз бош вазири Сапар Исаков Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги мавжуд келишувлар миқдорини $115 млнга баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қирғиз ОАВ маълумотига кўра, ушбу баҳони у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув доирасида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, юқоридаги маълумотларни унга Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги тақдим этган. Яқин орада келишувлар такомиллаштирилиб, мамлакатларнинг тегишли компаниялари орасида имзоланади.
“Албатта, бу факт жуда қувонтиради. $115 млн – бу биринчи қадам. Ўйлайманки, икки мамлакат ҳукуматлари президентлар берган ушбу йўналиш ва режаларни бажаришлари зарур. Биз уялтирмасликка ҳаракат қиламиз”, - деди Исаков.
Эслатиб ўтамизки, 5-6 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турибди.