Қирғиз чегарачилари ўзбек ҳудудидаги ёнғинни ўчиришга ёрдам бердилар

Дата: 15:41, 03-04-2018.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Қирғиз чегарачилари ўзбек ҳудудидаги ёнғинни ўчиришга ёрдам бердилар, деб хабар беради ҚирТАГ ҚР Давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таянган ҳолда.

Хабар қилинишча, Ўзбекистон ҳудудида қирғиз-ўзбек чегарасида яқинидаги Ўзбекистон фуқаросининг уйида газ баллони портлайди, олов деярли бир зумда бутун уй бўйлаб тарқалади.

Ёнғинни Ола-Буқа чегара отряднинг “Кок-Серек” чегара заставаси чегарачилари сезиб қоладилар ва тезда Қирғизистон ҳудуди орқали оқиб ўтувчи каналдан сув етказиб беришни ташкил қиладилар.

Натижада, Қирғизистон чегарачиларининг ҳаракати туфайли оловни бутунлай ўчиришга муваффақ бўлинди.

“Биз уй Ўзбекистон ҳудудидаги уй ёнаётганини кўриб қолдик, бу ердан чегара чизиғи ўтгани боис каналдан сув ташувини ташкил қилдик”, - деди “Кок-Серек” чегара заставаси бошлиғи катта лейтенанти Адилет Исраиил уулу.

“Биз икки давлат ўртасидаги чегаралар дўстлик ва ўзаро ёрдам учун тўсиқ бўлмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз, шу сабабли Қирғизистон чегарачилари ҳам мамлакат фуқаролари учун, ҳам қўшни давлат фуқаролари учун ҳар доим ёрдамга келишга тайёр”, - деб таъкидлади катта лейтенант А.Исраиил уулу.

Сурат манбаи: https://rus.azattyk.org/a/29141344.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: