Қирғиз чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб турдилар

Дата: 13:58, 15-06-2015.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Қирғиз чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб кетиб, ўз ҳудудларида ноқонуний равишда ушлаб турдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфизлик хизматининг (МХХ) расмий хабарига асосланган ҳолда.

“4 июн соат 19:30 атрофида Қирғизистоннинг Боткент вилояти Боткент туманидаги Бужай қишлоғида хизматни ўтаётган қирғиз чегарачилари Ўзбекистон фуқароси, Фарғона вилояти Сўх тумани Малбут қишшлоғида яшовчи Муҳаммад Алиевни ўғирлаб кетдилар”, – деб таъкидланади МХХ хабарида.

Ўзбек куч тизимлари маълумотларига кўра, қирғиз чегарачилари Алиевни ўзбек ҳудудида ушлаб олиб, дарахтга боғлаб қўйганлар. Қирғиз чегарачилари ўз ҳаракатларини қўлга олинган шахс гўё чегарани кўп марталаб кечиб ўтиб, ўзбек чегарачиларига Сўх туманида товар моддий бойликларни ноқонуний ташиш билан шуғулланаётган Қирғизистон фуқаролари ҳақида маълумотлар бериб турган. Унинг озод қилиниши учун қирғиз чегарачилари $1000 миқдорда пул белгиланганлар.

“5 июн тун соат 1:30да воқеа жойига яқин бўлган Сўх чегара пункти бошлиғи ҳодиса жойига етиб келиб, қирғиз чегарачиларига улар томонидан қилинаётган ҳаракатлар ноқунуний эканлигини тушунтирди. Мазкур иш Сўх тумани аҳолисииннг оммавий норозилигига сабаб бўлиши, бу эса, ўз навбатида, чегарадаги хавфсизликка хавф солиши мумкинлиги айтилди. Алиев фақат шундан кейингина қўйиб юборилди”, – деб таъкидланади МХХ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: