Қирғиз чегарачилари Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган 100 бош ушоқ молларни қайтардилар

Дата: 10:52, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Қирғиз чегарачилари Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган 100 бош ушоқ молларни қайтардилар, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 23 февралида қирғиз чегарачилари 100 бош ушоқ молларни Қирғизистон фуқароларига қайтардилар. Булар йил бошида Ўш вилоятининг Қум-Бел Аравон туманидан Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган молларнинг бир қисмидир”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.

2016 йил январида тўрт номаълум шахс Қирғизистон фуқароларининг 332 ушоқ молларини Ўзбекистон ҳудудига ҳайдаб кетган. Молларнинг ўғирлангани ҳақидаги хабарни олган Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти бўйича чегара вакили Ўзбекистон Республикасининг Булоқ боши йўналиши бўйича чегара вакили билан дарҳол боғланди.

Қидирувлар натижасида молларнинг катта қисми Ўзбекистон ҳудудиги Кўк-Бел деган жойдан топилди.

2016 йилнинг 10 январида ўзбек чегарачилари қирғиз томонига 146 бош ушоқ молларни топширдилар.

Текширувлар натижасида молларни ҳайдаб кетганлар Қирғизистоннинг икки фуқароси ва Ўзбекистоннинг бир фуқаросилиги маълум бўлди ва улар қўлга олинди, яна бир ўзбекистонлик қидирувда.

Икки мамлакат чегарачилари ҳамкорлиги натижасида 2016 йилнинг 23 феврали сешанба куни ўзбек чегарачилари қирғиз томонига 80 қўй, 3 эчки ва 17 қўзичоқни қайтардилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: