Қирғиз чегарачилари Ўзбекистонга контрабанда юки олиб ўтишга чек қўйдилар

Дата: 13:01, 07-08-2015.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Қирғиз чегарачилари Ўзбекистонга контрабанда юки олиб ўтишнинг олдини олдилар. Бу ҳақида жума куни Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар қилмоқда.

“2015 йилнинг 6 августида Айдаркен чегара отряди чегарачилари Боткент вилоятининг Қадамжой тумани Канди қишлоғида контрабанда юкини олиб ўтишнинг олдини олдилар. Қўлга олинганлар (икки Қирғизистон фуқароси) Hyundai Porter автомашинасида Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтиш мумкин бўлмаган жойдан умумий оғирлиги 900 кглик 100 қути гўшт маҳсулотлари (канада сосискалари) олиб ўтишга уриндилар”, - дейилади хабарда.

Бошланғич маълумотларга кўра, контрабанда юкининг умумий қиймати 200 минг қирғиз сўмидан ошиқ бўлган.

Хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинганлар ва контрабанда юки давлат божхона хизматининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: