Қирғиз чегарасида бир тоннадан зиёд ўзбек шақари ва 39 чўян қозонлари ушланди

Дата: 19:05, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Қирғиз чегарасида бир тоннадан зиёд ўзбек шақари ва 39 чўян қозонлари ушланди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Қирғиз Республикаси давлат божхонаа хизматига асосланган ҳолда.
  “Жануб” оператив божхонаси ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида қиймати 105 минг қирғиз сўмига тенг бўлган 1750 кг қумшакар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан контрабанда усулида олиб кирилгани аниқланди”, - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.
Шунингдек, текшурувда 113 400 қирғиз сўмига тенг бўлган  39 чўян қозонлар ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан контрабанда усулида божхона назоратини четлаб ўтиб олиб кирилгани маълум бўлди.
Бундан ташқари, 380 000 дона Тожикистон Республикаси акциз маркалари ёпиштирилган “Rothmans of London” фильтрли сигаретлар ҳам ушбу мамлакатдан контрабанда усулида олиб кирилгани факти аниқланди.
Юқоридаги фактлар юзасидан “Жануб” оператив божхонаси тергов бўлими томонидан Қирғиз Республикаси ЖК 204 модаси 1 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: