Қирғиз куч тизимлари Ўзбекистон ҳудудига кириб, маҳаллий аҳолидан бирини яралади – МХХ
Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси (МХХ ДЧҚҚ) 18 январ куни ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган воқеага доир ахборотини эълон қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йил 18 январ соат 12.30да Қирғизистон Давлат чегараси хизмати Олабука тумани чегарага оид отрядининг уч ходими Ўзбекистон ҳудудига Наманган вилояти Чуст тумани Вазриқ қишлоқ фуқаролари йиғини участкасида бостириб кирди. Улар Ўзбекистоннинг уч фуқаросини ўққа тутиб, улардан ов милтиқларини тортиб олиб, кейин ўз ҳудудларига қайтиб кетганлар”, – дейилади МХХ ДЧҚҚ хабарида.
Ўзбек томони маълумотларига кўра, қирғиз чегарачилари томонидан қурол ишлатиш натижасида Ўзбекистон фуқароси С.Аҳмедов ўқдан яраланган. Ҳозир унинг ҳолати ўта оғир дея баҳоланмоқда.
“Ўша куннинг ўзида воқеа жойида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг учрашуви ўтказилиб, унда қирғиз томонига Ўзбекистон Давлат чегарасидан 400 метр олисда топилган тўрт гильза кўрсатилган. Бунга жавобан Қирғизистон ДЧХ вакили полковник З.Нодирбеков тўғри жавобдан қочган ва ўз участкасини билмасликни баҳона қилган ҳолда иккитомонлама текширувни ўтказиш тўғрисидаги протоколни имзолашдан бош тортди”, - дейилади МХХ ДЧҚҚ хабарида.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди.


