Қирғиз-ўзбек чегарасида қиймати 100 минг қирғиз сўмига тенг контрабанда юкини олиб киришга чек қўйилди

Дата: 11:36, 30-09-2015.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Яқинда чегарачилар Айдаркен чегара отряди участкасида Ўзбекистондан Қирғизистонга контрабанда юкини олиб киришга уринишга чек қўйдилар, деб ҳабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлимига асосланган ҳолда.

“Қирғизистон Республикасининг икки фуқароси КамАЗ юк автомашинасида “Бургонду” ўтиш пунктидан қурилиш рейкалари олиб ўтишга уриндилар. Қўлга олинганларда ушбу юкни олиб ўтишга рухсат берувчи хужжатлар бўлмаган”, - дейилади чоршанба куни эълон қилинган хабарда.

Бошланғич маълумотларга кўра, контрабанда юкининг умумий қиймати 100 минг қирғиз сўмидан ошиқ бўлган.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинганлар ҚР ДМХҚ ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: