Қирғиз-ўзбек чегарасида отишма юзага келди

Дата: 10:48, 30-12-2015.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Қирғиз-ўзбек чегарасида отишма юзага келди: 2 қирғиз фуқароси яраланди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“30 декабрда қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг Боткент вилояти Боткент тумани “11 гектар” деган жойида Ўзбекистон Республикаси ҳарбийлари ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида келишмовчилик келиб чиқди”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.

Бошланғич маълумотларга кўра, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтиш пунктидан ташқарида контрабанда юки олиб ўтишга уриниб, ўзбек чегара нарядининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсинмаган. Натижада чегарачилар қурол қўллаганлар, икки қирғизистонлик ўқдан ярадор бўлган.

Ҳозирда Қирғизистон фуқаролари Боткен вилоят касалхонасида.

Воқеа жойига Боткен чегара отряди бошлиғи етиб келган. Қирғиз томони бўлиб ўтган воқеа сабабларини ўрганиш мақсадида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари учрашувини чақирган.

Мамлакат раҳбарияти воқеадан хабардор қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: