Қирғиз-ўзбек чегарасидаги “Достук” назорат ўтиш пунктидан имконияти 8 минг бўлган ҳолда кунига 12 мингдан ортиқ киши ўтмоқда

Дата: 15:19, 25-05-2018.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Бугун, 25 май куни Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев мамлакатнинг назорат-ўтказиш пунктларидаги вазиятни муҳокама қилиш бўйича ишчи учрашуви ўтказди, деб хабар беради КирТАГ.

Ҳукумат раҳбари сўнгги йилларда жамоатчилик томонидан назорат-ўтказиш пунктларида, хусусан, қирғиз-ўзбек чегарасида, Ўш вилояти Қорасув туманидаги “Достук-автодорожный” НЎПдаги навбатлар ҳақида кўплаб шикоятлар тушаётганини таъкидлаб ўтди.

Бош вазир назорат пунктларидан ўтаётган мамлакат фуқаролари ва чет эллик меҳмонлар учун максимал қулай шароитлар яратишни талаб қилди. Муҳаммадкали Абилгазиев одамларнинг ҳеч қандай ноқулайликларга дуч келмасликлари зарурлигини талаб қилди.

Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеев “Достук” назорат ўтиш пунктидаги навбатлар қирғиз-ўзбек чегарасини кесиб ўтишни истаганларинг кўплиги билан боғлиқлигини маълум қилди. У ҳозирги кунда “Достук-автодорожный” НЎПдан 8 минг киши ўтказиш имконияти бўлган ҳолда кунига 12 мингга яқин одамнинг ўтаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, ДЧХ раиси, Қирғизистон бозорларида улгуржи савдо кунлари – сешанба ва шанба кунлари товарларнинг олиб ўтилиши сабабли одамлар оқими ортиб бораётганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, юқорида кўрсатилган кўрсатмаларга мувофиқ, ДЧХ томонидан ушбу назорат пунктида паспорт назорат пунктлари сони ўн тўрттагача оширилган.

Ҳукумат раҳбари бу чора-тадбирлар этишмаслиги таъкидлади ва “Достук-автодорожный” НЎПдаги шахсий таркиб сонини зудлик билан ошириш, бунинг учун зарур молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ҳақида топшириқ берди. Бундан ташқари, унинг реконструкциясини тезлаштириш ва жорий йил кузда “Достук-автодорожный” НЎПни модернизация қилишни топширди.

 

Сурат манбаи: https://kg.akipress.org/news:1403293

Янгилик билан ўртоқлашиш: