Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқарор – ҚР ДЧХ

Дата: 11:11, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқарор, деб хабар қилади КирТАГ сешанба куни Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ДЧХ) жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 22 августида Жалолобод вилоятининг Оқсий тумани Мамай пунктида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар Унгар-Тоо келишилмаган чегара участкасидаги вазиятни муҳокама қилдилар. Музокараларда қирғиз томонидан Ола-Буқа йўналиши бўйича чегара вакили подполковник Бакитбек Жангазиев қатнашди”, - дейилади хабарда.

Қирғиз томони келишилмаган чегара участкасига ЎзР. ИИВ ходимларининг туширилишини изоҳлашни, шунингдек, уларнинг тезда чақириб олинишини талаб қилди.

Ўз навбатида, ўзбек томони Қирғизистон ҳудудида олдин қўлга олинган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимини топширишни талаб қилди. Шунингдек, ўзбек чегара вакили Орто-Токой сув омбори атрофидаги милиция постларини олиб ташлаш талабини етказди.

Учрашувда томонлар томонларнинг талабини ушбу масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга бўлган тегишли таркиб ва органларга етказишга келишиб олдилар.

Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқарор бўлиб, вазият Қирғиз Республикаси давлат чегара хизмати томонидан назорат қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: