Қирғиз-ўзбек чегарасига НТ ва ОАВ вакиллари етиб келдилар

Дата: 14:57, 24-03-2016.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Қирғиз-ўзбек чегарасига НТ ва ОАВ вакиллари етиб келдилар, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“Ҳозирда Жалалобод вилояти Аксий тумани Чаласарт қишлоғига вазият билан танишиш мақсадида ОАВ, НТ ва жамоат ташкилотлари вакиллари етиб келмоқдалар. Улар Чаласарт қишлоғи чегарасидаги вазиятни барқарор деб баҳолаб, Қирғизистон ҳарбийларига маънавий кўмак кўрсатмоқдалар”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

ҚР чегара муассасаси Жалалобод вилояти Аксий тумани Чаласарт қишлоғидаги вазиятни нисбатан барқарор деб баҳоламоқда.

Вазият Қирғиз Республикаси давлат чегара хизмати томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда.

Чагара нарядлари Кербен – Ола-Буқа йўлларида ўрнатилган постларда кучайтирилган ҳолда, ҳар бир томондан 8 ҳарбийдан бўлган ҳолда давом эттирмоқдалар.

Ҳаракатланадиган техника ва ҳарбийлар қайд этилмади, 2016 йил 18-24 март кунлари ушбу участкада инженерлик иншоотлари барпо этилмади.

Қирғиз-ўзбек чегарасининг қолган участкаларида вазият барқарор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: