Қирғизистон 1 апрелдан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистон учун энерготизимлар қуввати назорати бўйича хизматлар нархини оширмоқда

Дата: 08:46, 19-03-2014.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Қирғизистон Миллий энергетика тармоғи (ҚМЭТ) Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини 2014 йилнинг 2 чорагидан бошлаб энерготизимлар қувватини назорат қилиш хизмати бўйича тарифларнинг ошиши ҳақида хабардор қилди, дея хабар берди Қирғиз телеграф агентлиги (ҚирТАГ).
“Янги тарифлар келишув босқичида. Агарда томонлар келишувга кела олмаса, ҚМЭТ юқорида кўрсатилган хизматни кўрсатишни тўхтатади”, - деб қайд этди ҚР Энергетика ва саноат вазирлиги матбуот хизматида сешанба куни.
Бундан ташқари, вазирликдан маълум қилишларича, “Қирғизистон МЭТ” ОАЖ томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун 2014 йилнинг апрелида Жанубий Қозоғистоннинг хўжалик субъектларига назорат қилиш бўйича хизматларни сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: