Қирғизистон элчиси Ўзбекистон ТИВда икки мамлакат ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Қирғизистон элчиси Данияр Сидиков Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки мамлакат ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон ва Қирғизистон дипломатлари олий даражадаги ўзбек-қирғиз учрашувлари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболларини амалий жиҳатдан муҳокама қилдилар”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.