Қирғизистон энерготизими ўта оғир аҳволда

Дата: 17:37, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Қирғизистон энерготизими ўта оғир аҳволга тушиб қолган, дея хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (ҚирТАГ).

“2014 йилнинг биринчи ярми якунлари ва 2014-2015-йилги куз-қиш мавсумига тайёргаликнинг таҳлили энерготизим бир қатор объектив ва субъектив сабабларга кўра ўта оғир аҳволдаллигини кўрсатди”, - деб хабар қилди ҚР энергетика ва саноат вазири Осмонбек Артикбаев пайшанба куни муассаса коллегиясида.

Унинг сўзларига кўра биринчи ярим йилликда электроэнергия ишлаб чиқариш 8,15 млрд кВтс ёки ўтган йилнинг муқобил давридагига нисбатан 113% ташкил қилган.

“Бу электроэнергия истеъмоли ошганлигини кўрсатади. Ўтган қишда электр қуввати ҳаддан ташқари кўп 71 млн кВтс ишлатилган эди. Ёзда ҳам истеъмол ўтган йилдагига қараганда 2 млн кВтсга ошди”, - деб қайд этди у.

Истеъмол ошишига асосий сабаблар сифатида вазир электроэнергиянинг бошқа ёқилғи турларига нисбатан арзонлиги ва кўпқаватли ва хусусий тармоқдаги уйларда 2014 йилнинг апрелидан бошлаб табиий газнинг йўқлигини кўрсатди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: