Қирғизистон фуқороси Ўзбекистонга контрабанда юки олиб ўтишга уринди

Дата: 15:03, 22-04-2015.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Чегарачилар қирғиз-ўзбек чегарасида контрабанда юкини ушладилар, дея хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) чоршанба куни ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

Муассаса маълумотларига кўра, 2015 йил 21 апрелда Боткент вилоятининг Қадамжой тумани Какир аҳоли пунктида Айдаркен чегара отряди чегарачилари томонидан Қирғизистон фуқороси контрабанда юки билан қирғиз-ўзбек давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ташқарида ўтишга уриниш чоғида ушланди.

Қирғизистонлик Daewoo Damas автомашинасида Қирғизистондан Ўзбекистонга турли диаметрдаги 55 рулон резина шлангларни контрабанда йўли билан олиб ўтишга уринган. Бошланғич маълумотларга кўра, юкнинг умумий қиймати 100 минг қирғиз сўми атрофида.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин давлат чегараси режими қоидасини бузган шахсга Маъмурий жавобгарлик кодексининг 389 моддаси билан жарима солинди, контрабанда юки давлат божхона хизмати ходимларига топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: