Қирғизистон ИИВ вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасбларига янги келишув имзолашни таклиф қилди

Дата: 18:08, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Қирғиз Республикаси делегацияси Ўзбекистонга ташрифи доирасида янги келишув имзолаш таклифи билан чиқди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“2017 йилнинг 10-12 июлида милиция генерал-майори Курсан Асанов бошлиқ  Қирғиз Республикаси ИИВнинг расмий делегацияси Ўзбекистонга ташиф буюрди. Қирғиз делегацияси ташриф давомида Ўзбекистон ИИВ ўринбосари Акромхон Бобохонов ва Тошкент ШИИБ раҳбарияти билан учрашди, мамлакат пойтахтидаги милиция таянч пунктлари ва бўлимлари фаолияти билан танишди”, - дейилади ИИВ пайшанба кунги хабарида.

Шунингдек, тарафлар бир бирларини ўз мамлакатларида ички ишлар органларида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардор қилишди ва соҳадаги муаммоли масалаларни муҳокама қилдилар, дея хабар берилади.

Бундан ташқари, қирғиз томони Қирғизистон ва Ўзбекистон ИИВ ўртасида иккитарафлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган янги келишув имзолашни таклиф қилди.

Икки давлат ИИВ ўртасида 1992 йилда имзоланган келишув деярли ўз долзарблигини йўқотган. Қирғиз тарафи фикрига кўра, янги келишув икки қардош халқ ички ишлар органларига замонавий муаммоларга янада самарали қарши курашиш имконини берган бўлар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: