Қирғизистон пойтахти аҳолиси тоза маршруткаларда маданиятли ҳайдовчилар билан юришни исташади

Дата: 17:39, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Бишкек аҳолиси асосан микроавтобус ҳайдовчиларининг чекиши, қўпол муомиласи, сўкиниши, кескин тормоз бериши ёки тўхтатмай ўтиб кетишидан шикоят қиладилар, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) пайшанба куни Қирғизистон пойтахти шаҳар транспорти бошқармасига асосланган ҳолда.

“1 мартдан 7 майгача диспетчерлик хизмати бўлимига жамоат йўловчи транспорти устидан 498 шикоят келиб тушди. Микроавтобуслар ҳайдовчилари устидан шикоятларнинг аксарияти чекиш, қўпол муомила, сўкиниш ва ҳайдов қоидаларини бузишга таалуқли”, - деб хабар беришда бошқармада.

Қоидабузар ҳайдовчиларга ҳайфсан, огоҳлантириш ва ишдан ҳайдаш шаклидаги чоралар кўрилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: