Қирғизистон президенти Атамбаев Шавкат Мирзиёевнинг қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ҳиссасини таъкидлаб ўтди

Дата: 14:05, 16-08-2017.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев мамлакатга амалий ташриф билан келган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди, дея хабар қилинади қирғиз давлати раҳбари сайтида.

Қирғиз Республикаси бош вазири Сооронбай Жээнбеков қатнашган учрашувда томонлар икки давлатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигига алоқадор долзарб масалаларни муҳокама этилди.

Президент Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссасини таъкидлаб ўтди ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг ташрифи икки томонлама муносабатларни дўстлик ва яхши қўшничилик анъаналари, ўзаро манфаатли шериклик асосида янада ривожлантиришга янги туртки беришига ишонч билдирди.

Бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга Шавкат Мирзиёевдан салом етказди ва мамлакат раҳбарияти бундан сўнг ҳам Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни олиб боришга тайёр эканини хабар қилди.

Қирғиз давлати раҳбари икки ҳукумат раҳбарларига давлат чегараларини  делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларида самарали музокаралар тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: