Қирғизистон президенти бош вазир истеъфосини қабул қилди

Дата: 15:54, 24-04-2015.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев “Қирғизистон Республикаси бош вазири ва ҳукумат истеъфоси тўғрисида”ги қарорни имзолади, дея хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Қарорга мувофиқ, (…) Қирғизистон Республикаси бош вазири Оторбаев Жоомарт Каиповичнинг истеъфоси қабул қилинди”, - дейилади жума куни эълон қилинган маълумотда.

Қарор имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: