Қирғизистон президенти Ислом Каримовни Ўзбекистон президентлиги лавозимига қайта сайланиши муносабати билан қутлади

Дата: 17:17, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси президентлиги лавозимига қайта сайланиши муносабати билан қутлади, дея хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) сешанба куни қирғиз давлати раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иккитомонлама муносабатлар яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик принципларига асосланганлигига аминман. Бу муносабатлар икки мамлакат ва қардош халқлар бахти йўлида янада мустаҳкамланади, деб ишонаман”, - дейилади Алмазбек Атамбоев табригида.

Қирғизистон президенти И. Каримовга мустаҳкам соғлиқ ва давлат ишларида мувафақиятлар тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: