Қирғизистон президенти кейинги ҳафта Бишкекда Ўзбекистон президентини кутмоқда

Дата: 12:18, 28-08-2017.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев кейинги ҳафта Бишкекда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кутмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) FOR.kg порталига асосланган ҳолда.

Бу ҳақида бугун, 28 августда, Қирғизистон президенти Ўш вилоятининг Ўзган туманида кўчки тушишидан жабрланганлар билан учрашувда сўзлаб берди.

“Кейинги ҳафта Қирғизистонга Ўзбекистон президенти учиб келади. Ёдингизда бўлса, яқинда мамлакатимизга Ўзбекистон бош вазири ташриф буюрган эди. Бу қўшни давлат ҳукумати раҳбарининг мамлакатимизга 26 йилдаги илк ташрифи эди”, - деди у.

Атамбоев чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ишлари олиб борилаётганини айтиб ўтди. “Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара участкаларининг 84% бўйича масала ҳал қилинди”, - деди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: